Ўзбекистонда 5 ойда 722,1 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган

Мрева-сабзавотла
Фото: Statistika.uz

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 420,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 722,1 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Маълум қилинишича, бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,4 % га ёки 68,3 минг тоннага кўпайган.

“Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (32,7 %), Покистон (19,7 %), Қозоғистон (15,3 %) ва Хитой (7,8 %) давлатлари ҳиссасига тўғри келган”, - дейилади хабарда.

2024 йилнинг январь-май ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,9 % ини ташкил этган.

Сўнгги хабарлар
telegram