Ўзбекистонда 3,3 млн кв.м турар жойлар фойдаланишга топширилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда жами 3,3 млн кв.м якка тартибдаги турар жойлар фойдаланишга топширилган.

Ўзбекистонда 3,3 млн кв.м турар жойлар фойдаланишга топширилган
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 6,6 % га ошган.

Ҳудудлар кесимида фойдаланишга топширилган якка тартибдаги турар жойлар майдони:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 165,3 минг кв.м
  • Андижон вилояти — 146,8 минг кв.м
  • Бухоро вилояти — 313,2 минг кв.м
  • Жиззах вилояти — 156,1 минг кв.м
  • Қашқадарё вилояти — 239,2 минг кв.м
  • Навоий вилояти — 170,7 минг кв.м
  • Наманган вилояти — 280,2 минг кв.м
  • Самарқанд вилояти — 114,3 минг кв.м
  • Сурхондарё вилояти — 301,3 минг кв.м
  • Сирдарё вилояти — 40,4 минг кв.м
  • Тошкент вилояти — 458,3 минг кв.м
  • Фарғона вилояти — 309,2 минг кв.м
  • Хоразм вилояти — 330,4 минг кв.м
  • Тошкент шаҳри — 296,7 минг кв.м

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 61 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда.