17:10, 28 Июнь 2024 | GMT +5
Ўзбекистонда 3 йилда 2 минг 72 нафар шахс ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган

Сенатда маълум қилинишича, охирги 3 йилда Ўзбекистонда 2 минг 72 нафар шахс судлар томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Шундан 1 минг 777 нафари, яъни 86 фоизи ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортганлиги учун жавобгарликка тортилган.
Мажлисда «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.
«Муҳокама жараёнида сенаторлар томонидан ушбу қонун юқоридаги каби салбий ҳолатларга барҳам беришига ишонч билдирилди. Чунки қонунда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш назарда тутилган», - дейилади агентлик хабарида.