Ўзбекистонда 2030 йилда электр энергияси истеъмоли икки баробар ортади

Өзбекстан энергетика министрі  Журабек Мирзамахмудов
Фото: Ағибай Аяпбергенов/Kazinform

ASTANA. Kazinform – Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон энергетика вазирлари йиғилишида Тошкент қўшни давлатлардан электр энергияси сотиб олишга иштиёқи борлигини маълум қилди.

“Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли ҳар йили ўртача 5-6 фоизга ошиб бормоқда. 2019 йилдан буён мамлакатимизда электр энергияси истеъмоли ҳажми 65 миллиард кВт/соатдан 81 миллиард кВт/соатга ошди. 2030 йилга бориб эса бу миқдор камида икки баробарга этади ва 134 миллиард кВт/соатга етади. Биз Қозоғистон билан газ, нефть, нефть маҳсулотлари ва электр энергиясини етказиб бериш ва транзит қилиш, частоталарни тартибга солиш масалаларида яқиндан ҳамкорлик қилмоқдамиз”, – деди вазир.

Орталық Азия елдері және Әзербайжан энергетика министрлерінің кездесуі
Фото: Ағибай Аяпбергенов/Kazinform

Ўзбекистон вакили энергетика соҳасида Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида гапириб, бу йўналишдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлади.

“Шу мақсадда энергетика соҳасидаги ислоҳотлар бўйича ахборот алмашиш учун умумий платформа яратишни таклиф қиламан. Биз электр энергияси ва энергия ресурслари савдоси инфратузилмасини яхшилашимиз, транзит салоҳиятимизни оширишимиз керак. Мутахассислар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни давом эттиришни тавсия этаман”, – деди Жўрабек Мирзамахмудов.

Сўнгги хабарлар
telegram