Ўзбекистонда 2024 йил ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинди

Ўзбекистонда 2024 йил ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинди
Фото: president.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат халқини Янги йил билан табриклар экан, 2024 йил номини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги President.uzга таяниб.

2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди.

Анъанага кўра, 1997 йилдан бошлаб Президент келгуси йил номини эълон қилиб, жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб беради.

Илгари эълон қилинган йиллар номлари қуйидагича:

​1997 — Инсон манфаатлари йили.

1998 — Оила йили.

1999 — Аёллар йили.

2000 — Соғлом авлод йили.

2001 — Оналар ва болалар йили.

2002 — Қарияларни қадрлаш йили.

2003 — Обод маҳалла йили.

2004 — Меҳр-мурувват йили.

2005 — Cиҳат-саломатлик йили.

2006 — Ҳомийлар ва шифокорлар йили.

2007 — Ижтимоий ҳимоя йили.

2008 — Ёшлар йили.

2009 — Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили.

2010 — Баркамол авлод йили.

2011 — Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили.

2012 — Мустаҳкам оила йили.

2013 — Oбод турмуш йили.

2014 — Соғлом бола йили.

2015 — Kексаларни эъзозлаш йили.

2016 — Соғлом она ва бола йили.

2017 — Xалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили.

2018— Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили.

2019 — Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили.

2020 — Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили.

2021 — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили.

2022 йил -  Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили.

2023 йил -  Инсонга эътибор ва сифатли таълим  йили.

Сўнгги хабарлар