Ўзбекистонда 12 та автомобиль лизинг компанияси ходимларига нисбатан жиноий иш очилди

ASTANA. Kazinform - Ўзбекистонда 12 та автомобиль ижараси ва лизинг компаниясининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотларига кўра, аксарият ҳолларда корхоналар мижозлардан автомашина учун олдиндан тўлов олиб, лекин белгиланган муддатда етказиб бермаяпти, пулни қайтариб бермаяпти, деб хабар беради Кazinform.

Автомобиллар
Фото:gov.kz

Қўмита матбуот хизмати хабар беришича, сўнгги бир неча йил ичида автомобиль сотиб олиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан 2000 га яқин мурожаатлар келиб тушган. Кўп ҳолларда мижоз автомашинани олдиндан тўлаган, бироқ у белгиланган муддатда етказиб берилмаган ва пул қайтарилмаган.

12 та автомобиль ижараси ва лизинг компаниясининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

“Ушбу корхоналар қисқа муддатда янги автомобиль етказиб бериш, ўз мажбуриятларини бошқа истеъмолчилардан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан қоплаш ва истеъмолчилардан олинган пул маблағларини қайтаришни бир йилдан ортиқ муддатга кечиктириш (тутиб қолиш) ваъдаси билан истеъмол маблағларини жалб қилади", - дея изоҳ берди қўмита.

Мазкур жиноятлар натижасида фуқароларга етказилган зарар 2020 йилда 8,2 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йилда қарийб 9 баробар ошиб, 69,3 миллиард сўмга етди. Шу каби жиноятлар қурбонлари сони 16 бараварга ошиб, 16,8 минг кишига етди.

Сўнгги хабарлар