Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта шахсий компьютер ва кондиционер тўғри келади
TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлигининг 2024 йил январь-сентябрь ойларида ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан Ўзбекистон Республикасида 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган шахсий компьютерлар сони ўртача 69 тани ташкил этди, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Статистика агентлигининг расмий Telegram-каналига таяниб.
Маълумот учун ушбу кўрсаткич -
2010 йилда 12 тани;
2015 йилда 47 тани;
2020 йилда 60 тани ташкил этган.
Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасида 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган кондиционерлар сони ўртача 53 тани ташкил этган.
Маълумот учун ушбу кўрсаткич:
2010 йилда - 19 тани;
2015 йилда 32 тани;
2020 йилда 40 тани ташкил этган.