Ўзбекистонда 1 йилда 11 мингдан ортиқ эркаклар ўзидан катта ёшдаги аёлга уйланган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда қайд этилган 11 040 та никоҳда келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган.
Бу кўрсаткич ҳудудлар кесимида қуйидагича:
- Тошкент шаҳри — 1 809 та;
- Хоразм вилояти — 1 066 та;
- Қашқадарё вилояти — 995 та;
- Бухоро вилояти — 979 та;
- Самарқанд вилояти — 967 та;
- Тошкент вилояти — 928 та;
- Сурхондарё вилояти — 850 та;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 772 та;
- Фарғона вилояти — 715 та;
- Наманган вилояти — 509 та;
- Андижон вилояти — 486 та;
- Жиззах вилояти — 373 та;
- Навоий вилояти — 351 та;
- Сирдарё вилояти — 240 та.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 373 389 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.