Ўзбекистонда 1 миллион долларлик синтетик гиёҳванд моддалар мусодара қилинди
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 2 та нарколаборатория фош қилинди, деб хабар беради Kazinformнинг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.
Лабораториялардан бири Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйнинг квартирасида, иккинчиси эса Тошкент вилоятидаги хусусий уйда жойлашган. Ўша жойларни кўздан кечириш чоғида синтетик гиёҳвандлик воситалари, турли идишлар, тароз, газга қарши маскалар топилган.
Биринчи лабораториядан 4,8 кг, иккинчидан 9,9 кг синтетик наркотик моддалар олиб қўйилди. Бу - 40 минг дозага тенг.
Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг умумий қиймати қарийб 1 миллион долларни ташкил этади.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Ўзбекистонда қўшни давлатлардан олиб келинган 50 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинган эди.