Ўзбекистонда 1 квадрат километр майдонга неча киши тўғри келади
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 июль ҳолатига 1 квадрат километр майдонга ўртача 85,8 киши тўғри келган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 кишига ортган.
Йиллар кесимида Ўзбекистонда 1 квадрат километр майдонга тўғри келадиган аҳоли зичлиги (1 июль ҳолатига):
- 2022 йил – 79,3 киши;
- 2023 йил – 81,0 киши;
- 2024 йил – 82,7 киши;
- 2025 йил – 84,3 киши;
- 2026 йил – 85,8 киши.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳоли сони 129 йилда қарийб 10 баробарга кўпайди.