Ўзбекистонда 1-25 ноябрь кунлари аҳолини электрон рўйхатга олиш ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш жорий йилнинг 1-25 ноябрь кунлари ўтказилишини маълум қилди Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги, деб хабар беради Kazinform агентликнинг матбуот хизматига таяниб.
Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида қоғоз усулидан воз кечиб, планшет ва интернетдан фойдаланиш режалаштирилган.
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида соҳани тартибга солувчи барча меъёрий-услубий ҳужжатлар ҳамда рўйхатга олиш анкеталарининг шакллари ишлаб чиқилди, аҳолини рўйхатга олиш бўйича махсус веб-сайт жорий этилди, “Аҳолини рўйхатга олиш” ахборот тизими ишлаб чиқилди.
Шунингдек, республикадаги барча маҳаллаларнинг хариталари янгиланиб, турар-жой ва нотурар жой рўйхати шакллантирилди.
Таъкидланишича, уч хил усулда: онлайн, планшет ва қоғозда рўйхатдан ўтказиш – 2021 йилнинг 1 ноябридан 25 ноябрига қадар ўтказилган пилот рўйхатга олиш жараёнларида планшет усулида аҳолини рўйхатга олиш қулайроқ экани маълум бўлди.
Синов натижалари ва илғор мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, қоғозда рўйхатга олиш усулидан воз кечиб, аҳолини рўйхатга олишни интернет ва планшет қурилмалари ёрдамида амалга ошириш режалаштирилган.