Ўзбекистон Жанубий Корея билан ҳамкорликда саноат усулида креветка етиштиришни йўлга қўяди

креветки
Фото: Pixabay

TASHKENT. Kazinform - Жанубий Корея давлати билан Ўзбекистонда илк бор креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳаси амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди. Бу ҳақида АОКАда «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган, деб хабар беради Kazinform агентлиги xs.uzга таяниб.

Хусусан, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси балиқчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатлар билан яқиндан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, республикада балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор лойиҳаларни таклиф этмоқда. Жумладан:

1) Венгрия билан мавжуд балиқлар наслини янгилаш ва янги балиқ турларини иқлимлаштиришга ихтисослашган «Наслчилик маркази»ни ташкил этиш;

2) Хитой давлати билан «Қизил китоб»га киритилган балиқ турларининг популяциясини тиклаш;

3) Балиқлар учун ем ишлаб чиқариш йўналиши бўйича жаҳондаги етакчи ем ишлаб чиқариш компанияларининг филиалларини республикамизда барпо этиш масаласи юзасидан Нидерландия ҳамда Эрон давлатлари билан ҳамкорликлар йўлга қўйилди.

Сўнгги хабарлар