Ўзбекистон жамоаси II Туркий давлатлар универсиадасида биринчи ўринни эгаллади

Универсиада
Фото: UzA

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида ташкил этилган II Туркий давлатлар универсиадаси якунланди, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

Унда Ўзбекистон делегацияси 15 та олтин, 11 та кумуш, 10 та бронза, жами 36 медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Мазкур мусобақада Марказий Осиё давлатлари, Туркия, Озарбайжон талаба-спортчилари волейбол, шахмат, эркин ва юнон-рум кураши, дзюдо, стол тенниси баҳсларида ўзаро рақобатлашди.

Ўзбекистон делегацияси II Туркий давлатлар универсиадасида 70 нафардан зиёд спортчи-талабалар билан иштирок этди.

Сўнгги хабарлар
telegram