Ўзбекистон ёш фермерлари Японияда малака оширди

Ўзбекистон ёш фермерлар кенгаши мутахассислари Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Ҳудудларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва диверсификациялаштириш” дастури доирасида Ўрта Осиё ва Кавказ мамлакатларини қамраб олган тренингда иштирок этди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Ўзбекистон ёш фермерлари Японияда малака оширди
Фото: ЎзА

Япониянинг Фукусима префектурасида бўлиб ўтган тренингда Япония аграр соҳасида қўлланиладиган энг олди технологиялар, методлар ва соҳада эришилган ютуқлар ўрганилди ҳамда тажриба алмашилди.

Шунингдек, ёш фермерлар Фукусима ҳокими билан учрашди. Аграр соҳада ҳамкорликда олиб борилган ишлар ҳамда келажакда биргаликда ишга тушириладиган лойиҳалар муҳокама этилди.

Ўзбекистон ёш фермерлари Японияда малака оширди
Фото: ЎзА
Ўзбекистон ёш фермерлари Японияда малака оширди
Фото: ЎзА

 

Сўнгги хабарлар