10:31, 21 Февраль 2024 | GMT +5
Ўзбекистон январда 137 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган
TASHKENT. Kazinform - ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 4,2 млрд АҚШ долларига етган, деб хабар беради Kazinform ЎР Статистика агентлигига таяниб.

Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 870,1 млн АҚШ долларига ёки 17,2 % га камайган.
Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида жаҳоннинг 137 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (27,2 %), Россия (18,3 %), Қозоғистон (6,5 %), Туркия (5,1 %) ва Корея Республикасида (4,3 %) қайд этилган.
Экспорт – 1,1 млрд
Импорт – 3,1 млрд
