Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотида АКТ хизматлари улуши ошди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) хизматларининг Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотидаги улуши 2,9 фоизни ташкил этди.
Мазкур кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича (январь–июн):
- 2024 йил — 2,4 фоиз;
- 2025 йил — 2,8 фоиз;
- 2026 йил — 2,9 фоиз.
Ушбу даврда АКТ хизматларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 30,3 трлн сўмни ташкил этган.
АКТ хизматларида яратилган ялпи қўшилган қиймат таркибида:
- компьютер дастурлаштириш, маслаҳат бериш ва бошқа ёрдамчи хизматлар — 53,6 фоиз;
- алоқа хизматлари — 28,9 фоиз;
- маълумотларни жойлаштириш ва уларга ишлов бериш хизматлари ҳамда веб-порталлар — 10,5 фоиз;
- дастурий таъминот — 4,4 фоиз;
- компьютерлар ва алоқа ускуналарини таъмирлаш хизматлари — 2,6 фоиз улушга эга бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистоннинг телекоммуникация, компьютер ва ахборотлаштириш хизматлари экспорти ҳажми 545,3 млн АҚШ долларини ташкил этган.