Ўзбекистон ва Туркия мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи доирасида 20 та ҳужжат имзоланди, деб хабар берди Каzinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Өзбек президенті
Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари дастлаб кичик учрашув ўтказдилар. Унинг доирасида Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистон-Туркия муносабатларини мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Шавкат М.
Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

Шунингдек, томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказишга келишиб олдилар. Икки давлат президентлари қишлоқ, сув ресурсларини бошқариш ва рақамлаштириш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған хавфсизлик ва мудофаа, терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Шавкат М.
Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари Ғазо секторидаги зўравонликларни зудлик билан тўхтатиш ва Фаластин-Исроил можаросини тинч йўл билан ҳал этиш муҳимлигини таъкидладилар.

“Барқарорлик ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш учун мустақил ва эркин Фаластин давлатини яратиш зарур”, – деди Ш.Мирзиёев.

Кичик гуруҳ йиғилишидан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоғон раислигида Ўзбекистон-Туркия ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг етакчи компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Кенгашда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ошириш мақсадида саноат кооперациясини ривожлантириш, юқори қўшилган қиймат солиғи бўлган маҳсулотларни ўз ҳудудида ишлаб чиқаришни жамлаш, бу орқали бошқа мамлакатлар бозорларига биргаликда чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, имтиёзли савдо битими доирасида божхона тарифларини пасайтириш ва Истанбул шаҳрида Ўзбекистоннинг савдо ваколатхонасини очиш бўйича келишувлар тузилди.

Музокаралар чоғида икки давлатнинг транспорт-логистика салоҳиятидан самарали фойдаланиш механизмлари, жумладан, Ўрта каридор имкониятлари муҳокама қилинди.

Шундан сўнг Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унинг хулосасига кўра, Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари ҳар томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар.

Умумий музокаралар натижасида томонлар ҳамкорликнинг рақамли соҳасини қамраб олувчи 19 та ҳужжатни имзоладилар. Шунга кўра, икки президент ўз ҳукуматларига ҳар бир йўналишни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар