Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш ниятида
TASHKENT. Kazinform - Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари Абдулла Арипов ва Коҳир Расулзода раислигида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Ўзбекистон ҳукумати хабарига кўра, делегация раҳбарлари саноат кооперацияси, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканликларини маълум қилганлар. Бу борадаги ишлар самарасида яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил якунларига кўра, мазкур давлатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 757 миллион долларга етган.