Ўзбекистон ва Россия АЭС қурилишини бошлаш тўғрисидаги протоколни имзолади
TASHKENT. Kazinform – “Ўзатом” агентлиги ҳузуридаги Атом станцияси қурилиши дирекцияси ва “Росатом”га бўйсунувчи «Атомстройэкспорт» АЖ Ўзбекистонда қуриладиган кам қувватли атом электр станцияси қурилиш майдончасида ишларни бошлаш тўғрисида протокол имзолади, деб хабар беради Каzinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.
Кам қувватли атом электр станциясини лойиҳалаш бўйича дастлабки ишлар июнь ойида бошланган ва ўша пайтда асосий вазифалар белгиланган эди. Август ойининг охирида эса АЭС қурувчилари яшайдиган шаҳарча қурилиши бошланди.
“Баённоманинг имзоланиши Ўзбекистонда биринчи кам қувватли атом электр станцияси лойиҳасини амалга оширишнинг фаол босқичи бошланганини билдиради. Қолаверса, яқин вақт ичида қурилиш майдончасида иш бошлаш имконини беради”, — деди “Ўзатом” агентлиги қошидаги Атом станциясини қуриш дирекцияси директори Отабек Аманов.
Қолаверса, Ўзбекистонда қандай атом электр станцияси қурилиши ҳақида аввалроқ ёзган эдик.