Ўзбекистон ва Корея давлат раҳбарлари музокаралари натижасида 17 та ҳужжат имзоланди

ASTANA. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль ўртасидаги самарали музокаралар натижасида икки томонлама ҳужжатларнинг катта тўплами қабул қилинди, дея хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

Юн Сок Ёль ва Мирзиёев
Фото: UZA

Давлат раҳбарлари махсус стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар.

Юн Сок Ёль ва Мирзиёев
Фото: UZA

 

Давлат ташрифи доирасида 17 та ҳужжат имзоланди, жумладан:

  • Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик фонди билан ҳукуматлараро битим;
  • Кореянинг Экспорт-импорт банки ва «Hyundai Rotem» билан тезюрар электр поездларини харид қилиш ва етказиб бериш бўйича шартномалар;
  • Корея Экспорт-импорт банки билан ўрта мактабларда фан ва ахборот-коммуникация таълимини жиҳозлаш бўйича келишув;
  • «Фарма Парк» инновацион фармацевтика кластери лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги келишув;
  • Ўзбекистон давлат хизматчилари салоҳиятини мустаҳкамлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
  • Жаҳон савдо ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик баённомаси;
  • Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баённома;
  • Транспорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • Ўзбекистон ҳудудларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • Муҳим минераллар бўйича ҳамкорлик шартномаси;
  • Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея қўшма қўмитаси фаолиятига кўмаклашиш тўғрисидаги битим;
  • Малакали ва профессионал кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик меморандуми;
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
  • “Ўзсаноатқурилишбанк” АЖ ва Корея Экспорт-импорт банки ўртасида банклараро асосий кредит линияси тўғрисидаги шартнома ва бошқалар.

Материални Kazinformнинг ахборот ҳамкори – UZA агентлиги тақдим этди.

Сўнгги хабарлар