Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси 50 фоизга ошди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифини Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян билан учрашувдан бошлади, деб хабар беради Каzinform агентлиги мухбири.

Узбекистан и Китай договорились довести товарооборот до 20 млрд долларов
Фото: uzbekembassy.com

Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий соҳадаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

“Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 50 фоизга ўсиб, 14 миллиард долларга етди. Бу кўрсаткични 20 миллиард долларга етказиш, жумладан, ўзаро сифатли қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини етказиб беришни кўпайтириш имкониятлари қайд этилди. Хитойнинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармояларининг умумий ҳажми 14 миллиард доллардан ошди”, – дейилади ЎР Президентининг матбуот хизмати хабарида.

Шавкат Мирзиёев ва Ли Цян инфратузилмани модернизация қилиш, саноат кооперациясини кенгайтириш, қишлоқ хўжалигида технологиялар трансфери ва “яшил” энергетикани ривожлантириш бўйича алоҳида ҳамкорлик дастурларини тайёрлашни муҳокама қилди.

Бундан ташқари, Хитойнинг банк-молия институтлари билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, Хитой компанияларининг Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларидаги иштироки кўриб чиқилди. Томонлар ҳаво қатнови ва сайёҳлик алмашинувини янада кенгайтириш тарафдори бўлишди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23-25 январь кунлари давлат ташрифи билан Хитойга бориши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Муаллиф: Мадибек Джанибеков

Сўнгги хабарлар