Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳаво қатнови ҳафтасига 100 та рейсга етказилади

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳаво қатнови ҳафтасига 100 та рейсга етказилади, деб хабар қилади Каzinform мухбири.

Самолёт
Фото: pixabay.com

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабарига кўра, Хитой авиация маъмурияти билан тегишли келишув имзоланган.

– Битим томонлар ўртасида ҳаво қатнови ҳажмини ҳафтасига 100 тага етказиш (ҳар икки давлатнинг 50 та авиакомпанияси), Ўзбекистон ва Хитой авиакомпаниялари парвозлари географиясини икки давлатнинг исталган шаҳрига парвоз қилиш имкониятини таъминлаш (ҳозирда парвозлар учун 7 та шаҳар аниқланган), шунингдек чекланмаган миқдордаги хизмат кўрсатувчи авиакомпаниялар сонини оширишни назарда тутади, - деб хабар беради Транспорт вазирлиги.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, келишув жорий йилнинг апрель ойида икки давлат авиация маъмуриятларининг қўшимча йиғилишидан кейин кучга киради.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар