Ўзбекистон ва Хитой шаҳарлар ўртасида сайёҳлик йўлак ташкил этишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбоева Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири Ху Хэпин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Томонлар “Ипак йўли” жамғармаси кўмагида икки давлат шаҳарлари ўртасида сайёҳлик йўлагини шакллантириш дастурлари ва бунга Марказий Осиё давлатларини жалб этишни муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

Ўзбекистон ва Хитой
Фото: UzA

Танзила Нарбоева ва Ху Хэпин савдо-иқтисодий ҳамкорликни, парламентлараро мулоқотни ва маданий-гуманитар алоқаларни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. 2023-2027 йилларда стратегик шерикликни ривожлантириш дастури, саноат, савдо ва сармоявий соҳаларда умумий қиймати 25 миллиард доллардан зиёд бўлган лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Томонлар халқлар ўртасидаги яқин маданий ҳамкорлик ва туризмни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар. Мамлакатларнинг тарихини ўрганиш бўйича қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, “Ипак йўли” жамғармаси кўмагида икки давлат шаҳарлари ўртасида сайёҳлик йўлагини шакллантириш дастурини ишлаб чиқиш ва бу жараёнга Марказий Осиё давлатларини жалб этиш таклифи илгари сурилди.

Вақти-вақти билан Хитойда Ўзбекистон маданияти, Ўзбекистонда Хитой маданияти кунларини ўтказиш, маданият марказлари фаолиятини фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Сўнгги хабарлар