Ўзбекистон ва Франция ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид 8 та ҳужжат имзоланди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича икки давлат раҳбарлари ҳамкорликка оид 8 та ҳужжатни имзоладилар, деб хабар беради Кazinform.
Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, президентлар молия, таълим, маданият ва давлатлараро ҳамкорликнинг бошқа соҳаларига оид саккизта ҳужжатни имзоладилар. Жумладан:
– “Самарқанд Француз Альянси”ни ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисида ҳукуматлараро битим;
– Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳукуматлараро молиявий баённомалар (1- ва 2-босқичлар);
– Ўзбекистонда Франция тараққиёт агентлиги ва “ПРОПАРКО”ни ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида баённома;
– ташқи ишлар вазирликлари ўртасида дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;
– мактабгача, мактаб, профессионал ва олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик бўйича баённома;
– маданий мерос соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;
– профессионал ва техник таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишув.
Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда «SUEZ» ва «Bouygues» компаниялари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида декларациялар имзоланди.