Ўзбекистон ва АҚШ муҳим фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон ва АҚШ минерал-хом ашё соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган меморандум имзолади, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Өзбекстан - АҚШ
Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Тегишли ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Омонулло Насритдинхўжаев ва АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник имзолади.

“Келишувдан мақсад муҳим фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва бошқа йўналишларда алоқаларни ривожлантиришдан иборат. Ушбу ҳужжат геология-қидирув ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасида АҚШ-Ўзбекистон мулоқотини давом эттиришда муҳим қадам бўлади”, — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия канцлери Олаф Шольц ҳамкорликка оид 8 та ҳужжат имзолаган эди.

Сўнгги хабарлар