12:30, 21 Январь 2024 | GMT +5
Ўзбекистон Уганда билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
ТASHKENT. КAZINFORM - Ўзбекистон ва Уганда ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

18 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев ва Уганда Ташқи ишлар вазири Жеже Одонго Уганда пойтахти Кампала шаҳрида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзолади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашув чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдирган.
Шу тариқа Уганда Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 145-давлат бўлди.
Муаллиф: Алихан Асқар