Ўзбекистон тарихида илк бор сайловларга рақамли технологиялар жорий этилмоқда

TASHKENT. Kazinform - Бу «E-saylov» ахборот тизими бўлиб, унда 400 мингга яқин сайлов жараёни иштирокчилари, жумладан, сайлов комиссиялари аъзолари, депутатликка номзодлар, ва кузатувчиларга оид катта маълумотлар базаси шакллантирилади, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

Сайлов
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

Ахборот тизимидан 32 минг нафар сайлов жараёни иштирокчилари профессионал тарзда фойдаланишади. Фойдаланувчилар билан 40 турдаги СМС-хабарномалар орқали мулоқот ўрнатилади.

Шунингдек, тизим орқали сайлов комиссияларининг сиёсий партиялар, номзодлар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари билан деярли 60 турдаги муносабатлари тўлиқ электрон тарзда амалга оширилади.

Ахборот тизими бошқа электрон платформалар билан интеграциялашган бўлиб, сайловдаги кўпгина тартиб-таомиллар инсон омилисиз автоматлаштирилади.

Сўнгги хабарлар