Ўзбекистон сумо бўйича илк бор медаль қўлга киритди

Польшанинг Кротошин шаҳрида сумо бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этди, деб ёзади ЎзА.

Ўзбекистон сумо бўйича илк бор медал қўлга киритди
Фото: ЎзА

Дунёнинг 33 давлатидан 200 нафарга яқин сумо спорти вакиллари иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Абдуқодир Усмонов (80 кг.), Маҳмуджон Мақсудов (115 кг.), Фаридахон Тўлашова (73 кг.) ҳамда Дурдона Абдужабборова (мутлақ оғир вазн) мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Шиддатли баҳслар натижасида Дурдонахон Абдужабборова ушбу спорт турида бронза медалига эга чиққан илк ўзбекистонлик сумочига айланди.

Ушбу вазн тоифасида ғолиблик украиналик Ирина Пасечникка насиб этди. Норвегиялик Катрин Фрилсет кумуш медалга эга чиқди. Иккинчи бронза медали япониялик Айри Ҳисанога берилди.

Сўнгги хабарлар