Ўзбекистон шоу-бизнес юлдузлари бир ойда қанча пул ишлаб топади

Ўзбекистон шоу-бизнес юлдузлари ойига ўн минглаб доллар пул ишлаб топади, деб хабар беради Kazinform агентлиги bugun.uzга таяниб.

Ўзбекистон шоу-бизнес юлдузлари
Фото: bugun.uz

Масалан, Юлдуз Усмонова Тошкент шаҳридаги тўйларда 4-5 та қўшиқ айтиши учун 2000 доллар олади. Бир тўйнинг бошидан охиригача хизмат қилиш нархи эса 10 минг долларни ташкил этади. Ю.Усмоновани 30 ноябрга қадар тўйга айтишнинг иложи йўқ. Чунки, хонанданинг шу кунга қадар умуман бўш вақти йўқ.

Ёрқинхўжа Умаров пойтахтдаги тўйларда бешта қўшиқ куйлаш учун 500 доллар олади, туғилган кунлардан эса 600 доллар. Шунингдек, унинг Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларидаги тўйларда бир соат қўшиқ куйлаш учун тўй эгалари 4000 доллардан воз кечишига тўғри келади. Ўз навбатида, Ёрқинхўжа Умаров Тошкентдаги тўйларда 3000 доллар, Самарқанд ва Жиззахда 5000 доллар эвазига тўлиқ хизматда бўлади. Маълумот учун, хонанданинг 1 декабргача бўш куни йўқ.

Ҳамдам Собировнинг пойтахт тўйларда бешта қўшиқ куйлаши 700 долларга тушади, 21 ноябрга қадар камида тўртта тўйи режалаштирилган.

Муниса Ризаева Тошкентдаги тўйларга 1200 доллар эвазига «бирровга» боради ва тўртта қўшиқ куйлайди. Битта тўйда 15 тагача қўшиқ куйлаши мумкин. Бунинг учун тўй эгалари унга 10 минг доллар тўлаши керак. Хонанданинг ноябрь ойида камида тўртта тўйга чиқиши аниқ.

Райҳон Ғаниева эса фақат Тошкент шаҳрида, тўйда фонограмма орқали бештагача қўшиқ куйлаши учун 800 доллар олади. Бир соат хизмат эса 5000 долларга тушади. Райҳон ҳам «дежур»га чиқмайди. Лекин у бир кунда Тошкентдаги бештагача тўйда хизматга чиқиши мумкин.

Сўнгги хабарлар