Ўзбекистон: сайловда овоз бериш бошланди

TASHKENT. Kazinform - Бугун, 2024 йил 27 октябрь соат 08.00да Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатларининг сайлови бошланди, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

сайлов
Фото: ЎР МСК

Бош қомусга кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади.

Бугун ўзбекистонликлар, иш, ўқиш юзасидан бошқа давлатларда яшаётганлар сайловга оид конституциявий ҳуқуқини амалга оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сайлов кодексининг 51-моддасига кўра, овоз бериш сайлов куни соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш сайлов куни ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади.

Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эга.

Айтиб ўтиш керакки, Марказий сайлов комиссияси хабарига кўра, бу галги сайловда 19 миллион 944 минг 859 нафар сайловчи рўйхатга олинган.

Сўнгги хабарлар