Ўзбекистон саратон касаллигидан ўлим даражасини қандай қилиб камайтиради

Ўзбекистон Атом энергияси бўйича Халқаро агентликда (МАГАТЭ) ядровий инфратузилма ва тиббиётни ривожлантириш, жумладан, сув ресурсларини мониторинг қилиш учун барқарор изотоплар лабораториясини ташкил этиш ва юқори сифатли радиация терапияси ёрдамида саратон касаллигидан ўлим ҳолатларини камайтириш бўйича бешта янги лойиҳани маъқуллади. Бу ҳақда Кazinform мухбири хабар беради.

Ўзбекистон саратон касаллигидан ўлим даражасини қандай қилиб камайтиради
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

Улардан учтаси атом саноати инфратузилмасини ривожлантириш, норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, ядро хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистоннинг тадқиқот ядро реакторидан самарали фойдаланишга қаратилган.

Тўртинчи лойиҳа - сув ресурслари ва ифлосланиш манбаларини мониторинг қилиш учун барқарор изотоплар лабораториясини ташкил этиш. Лойиҳани амалга ошириш Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигига (Ўзгидромет) юклатилган.

“Саратонни даволаш учун радиация тиббиётини ривожлантириш ва кенгайтириш” деб номланган бешинчи лойиҳа Ўзбекистонда юқори сифатли радиация терапияси, диагностик радиология ва ядро тиббиётининг бошқа технологияларини жорий этиш орқали саратон касаллигидан ўлимни камайтиришга қаратилган. Лойиҳа доирасида соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш, қайд этилган касалликларни аниқлаш ва даволаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Сўнгги хабарлар