Ўзбекистон Президенти ТДТ мамлакатларини Фаластин масаласида муштарак позицияга эга бўлишга чақирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг X саммитида ТДТ мамлакатларини Фаластин масаласида муштарак позицияга эга бўлишга чақирди, деб хабар беради Кazinform.

Мирзиёев
Фото: Ақорда

“Яқин Шарқдаги Исроил ва Фаластин ўртасидаги можародан барчамиз хавотирдамиз. Ҳарбий тўқнашувлар натижасида тинч аҳоли орасида кўплаб одамлар, аёллар ва болалар ҳалок бўлмоқда. Шу билан бирга, ушбу можаронинг янада кескинлашуви хавфи мавжуд. Шу муносабат билан биз барча томонларни инсонпарварлик чораларини амалга ошириш учун ўт очишни тўхтатишга ва тинчлик ўрнатишга чақирамиз”, — деди Ўзбекистон раҳбари.

Унинг фикрича, муаммони адолатли ҳал қилишнинг ягона йўли БМТ резолюциясининг ушбу икки давлатга қўйган талабларини бажаришдир.

“Фаластин ҳам ўз мустақил давлатини тузиш ҳуқуқига эга. Ташкилотимиз доирасида биз бутун дунёга ўзимизнинг муштарак принцип ва позициямизни кўрсатишимиз керак”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, бугун Астана шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг Х саммити бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари сифатида, Венгрия Бош вазири ва Туркманистон раҳбари кузатувчи давлатлар раҳбарлари сифатида иштирок этади.

Сўнгги хабарлар