Ўзбекистон Президенти Рамазон ҳайити муносабати билан 426 нафар шахсга амнистия эълон қилди

тюрьма
Фото: Polisia.kz

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити арафасида “Жазони ўтаётган, қилмишидан пушаймон бўлиб, ҳаётини ўзгартириш йўлига тушган бир гуруҳ шахсларга амнистия тўғрисида”ги фармонни имзолади, деб хабар беради Каzinformнинг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Фармонга кўра, 426 нафар шахс афв этилди, улардан 135 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 200 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 26 нафарининг жазоси енгилроғига алмаштирилди.

Амнистия қилинганлар орасида 11 нафар хорижий давлат фуқаролари, 50 нафари аёллар, 13 нафари 60 ёшдан ошган эркаклар, 157 нафари 30 ёшгача бўлган (шундан уч нафар вояга етмаганлар), шунингдек, фаолияти тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган 5 нафар шахсдир. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.

Фармон ижроси доирасида амнистия қилинган шахсларни оилаларига қайтариш, жамиятга мослашиши ва бандлигини таъминлаш юзасидан мутасадди идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Қодир кечаси муносабати билан 356 маҳбусни афв этгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар