Ўзбекистон Президенти Қозоғистон давлат ва жамоат арбобларини мукофотлади

Akorda
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Ҳукумати вакилларини “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Мукофотлар Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги ўзаро ҳурмат, ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун топширилди.

Мукофотланганлар:

Қарин Ерлан Тинимбайули – Қозоғистон Республикасининг Давлат маслаҳатчиси

Желдибай Руслан Султанули – Қозоғистон Республикаси Президентининг ички сиёсат ва коммуникация масалалари бўйича ёрдамчиси

Жуманғарин Серик Макашевич – Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

Балаева Аида Галимовна – Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири

Атамқулов Бейбут Бакирович – Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Хашимжанов Икрам Акрамович – Қозоғистон Республикаси Ўзбеклар этномаданий бирлашмалари уюшмаси раиси

Мукофот уларнинг икки мамлакат халқлари ўртасидаги кўп асрлик дўстликни мустаҳкамлаш, устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни фаол илгари суришдаги хизматлари эътирофи сифатида берилди.

Сўнгги хабарлар
telegram