Ўзбекистон президенти коррупционерларнинг ҳибсга олиниши юзасидан ўз фикрини билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Маънавият ва маърифат масалалари бўйича Республика кенгашида мамлакат бўйлаб жиноятчилар ва коррупционерларни ҳибсга олиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида фикр билдирди, деб хабар беради Kazinform.

Мирзиёев
Фото: t.me/Press_Secretary_Uz/3663

“Сўнгги пайтларда жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бoйича тезкор чоралар кўрилмоқда. Кимдир қонунга бўйсунмай, давлат ва жамиятга зарар етказса, биз жим қараб туролмаймиз. Хоҳ жиноий гуруҳлар, хоҳ порахўр амалдорлар бўлсин, жазо муқаррар”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Ўзбекистон кўчалари ва маҳаллалари тинч, жиноятдан ҳоли бўлиши кераклигини таъкидлади.

“Янги Ўзбекистонда қонун устуворлиги ўрнатилиши, жиноят учун жазо қаттиқ бўлиши керак”, - дея хулоса қилди Шавкат Мирзиёев.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар