Ўзбекистон пойтахтида “1000 Қорбобо” янги йил флешмоби бўлиб ўтди

Деды морозы
Фото: Мадибек Джанибеков/Kazinform

Ўзбекистон пойтахтида 1000 нафар Қорбобо ва Қорқиз иштирокида Янги йил флешмоби бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Янги йил байрамининг бош қаҳрамонларининг кенг кўламли паради тошкентликлар орасида “Бродвей” номи билан машҳур бўлган Конституция кўчасидан бошланди. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклаш учун минглаб эртак қаҳрамонлари марказий кўчалар бўйлаб сайр қилиб, Тошкентнинг бош арчаси олдида байрамона флешмоб уюштирди.

Йўл-йўлакай оловли қўшиқ ва рақслар, театрлаштирилган томошалар ҳавонинг илиқ бўлишига қарамай, янги йил байрами муҳитини яратмоқда.

Бош арча ёнидаги майдонда Янги йил ярмаркаси бўлиб ўтди, у ерда арчалар, безаклар, сувенирлар, совғалар, маскарад ниқобларини сотувга қўйилди, меҳмонлар ширинликлар ва иссиқ ичимликлардан баҳраманд бўлишди. Пойтахт аҳли ва меҳмонлари учун қизиқарли ўйинлар, рақслар, мусиқий жамоаларнинг чиқишлари ташкил этилди.

 

Муаллиф: Мадибек Джанибеков

Сўнгги хабарлар