Ўзбекистон темир йўлида йўловчиларга йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади

TASHKENT. Kazinform - “Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

поезд
Фото: UzA

Унга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

— Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган хизматлар рўйхати;

— Темир йўл транспорти соҳасида бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхати;

— Темир йўл транспорти соҳасида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати.

Бунда истеъмолчиларга аравача, она ва бола хонасидан фойдаланиш, кутиш залида Wi-Fi, ногиронлар учун аравачалар, йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга туристик мақсадларда борган чет эл фуқаролари неча нафарни ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.