Ўзбекистон Париждаги Олимпиада ўйинларида тарихий энг яхши натижага эришди
PARIS. Kazinform – Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси тарихий совринларни қўлга киритди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, улар Париж турнирида 8 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумий медаллар жадвалида 13-ўринни эгаллашди. Бу Ўзбекистон терма жамоасининг Олимпиада ўйинларидаги энг яхши тарихий кўрсаткичидир.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги саккизта олтин медалнинг бештасини боксчилар қўлга киритган бўлса, қолган учтасини дзюдо, эркин кураш ва таэквондо бўйича спортчилар қўлга киритди.
Бокс бўйича Хасанбой Дўсматов, Асадхужа Мўйдинхўжаев, Лазизбек Муллажонов, Абдумалик Халоқов ва Баҳодир Жалолов олтин медални қўлга киритди.
Шу тариқа ўзбекистонлик икки нафар чарм қўлқоп устаси икки карра Олимпиада чемпиони унвонига сазовор бўлди. Бунгача Жалолов Токио Олимпиадасида +92 кг вазн тоифасида иштирок этди. Дўсматов эса 2016 йилги Рио Олимпиадасида ғолиб чиққан.
Дзюдо бўйича Диёра Келдиорова чемпион бўлган бўлса, эркин кураш бўйича Разамбек Жамалов бош совринни қўлга киритди. Бундан ташқари, таэквондочи Улуғбек Рашидов ҳам чемпион бўлди.