Ўзбекистон – Озарбайжон соғлиқни сақлаш декадаси ўтказилади

Шу йил 2-11 октябрь кунлари мамлакатда Ўзбекистон – Озарбайжон соғлиқни сақлаш декадаси ўтказилади, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Ўзбекистон – Озарбайжон соғлиқни сақлаш декадаси ўтказилади
Фото: ЎзА

Унинг доирасида ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва ҳудудлардаги етакчи даволаш муассасаларида юқори технологик операциялар, қўшма амалиётлар, маҳорат дарслари, катталар ва болаларда кам инвазив хирургия, офтальмология, онкология ва гинекология каби қатор йўналишлар бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, фармацевтика, халқ табобати, тиббий таълим ва илм-фан соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокамалар марказида бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон – Озарбайжон соғлиқни сақлаш декадаси соҳа ривожида янги имкониятлар эшигини очади.

Сўнгги хабарлар