Ўзбекистон олтин медаллари сонини 5 тага етказди

Медальдар кестесі
Фото: ХОК баспасөз қызметі

PARIS. Kazinform — Франция пойтахти Парижда бўлиб ўтаёган Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси бешта олтин медални қўлга киритди.

Бугун ўзбекистонлик боксчилар Асахўжа Мўйдинхўжаев (71 кг) ва Лазизбек Муллажонов (-92 кг) Париж Олимпиадаси чемпиони бўлди. Шу тариқа финалга чиққан беш нафар ўзбекистонлик боксчидан учтаси олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди. Энди финалда яна икки боксчи жанг қилади.

Жумладан, Асахўжа Мўйдинхўжаев финалда мексикалик боксчи Марко Алонсо Верде Альваресни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Ва 92 килограмм вазн тоифасида Лазизбек Муллажонов озарбайжонлик боксчи Лорен Берто Альфонсо Домингес билан жанг ўтказди ва у ҳам рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, Олимпиада чемпиони бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси бугун Париж Олимпиадасининг бешинчи олтин медалини қўлга киритди. Боксчилардан ташқари, дзюдочи Диёра Келдиёрова ва таэквондочи Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди. Боксчилар ўртасида эса Ҳасанбой Дўсматов Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига илк олтинни олиб келди.

Энди, 10 августда Ўзбекистондан яна икки нафар боксчи Олимпиада олтини учун кураш олиб боради. Улар 57 кг вазнда Абдумалик Халоқов ва супероғир вазнда Баҳодир Жалоловдир.

Муаллиф: Кусултан Отарбай

Сўнгги хабарлар
telegram