Ўзбекистон Очиқ гендер маълумотлар индексида энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди

индекс
Фото: ЎзА

Open Data Watch ташкилотининг сўнгги ҳисоботида Ўзбекистон Очиқ гендер маълумотлари индексида 69,7 балл тўплаган ҳолда жаҳондаги энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

Гендер маълумотлари индекси бутун дунё бўйлаб гендер маълумотларининг мавжудлиги ва очиқлигини баҳолайди. Индекс 35 та статистик тоифадаги 11 та кўрсаткичнинг мавжудлигига асосланади.

Шунингдек, мамлакатда гендер статистикасини юритиш бўйича Статистика агентлиги ваколатли орган бўлиб, агентликда гендер статистикасини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича алоҳида бўлинма ташкил этилган. Агентлик томонидан юритиладиган gender.stat.uz сайтининг барча бўлимларида бугунги кунда 180 дан зиёд гендер статистикасига оид кўрсаткичлар 3 та тилда, 5 хил форматда жойлаштириб борилмоқда.

Сўнгги хабарлар