Ўзбекистон мобиль интернет нархлари рейтингида нечанчи ўринда

Мамлакатдаги ўртача иш ҳақи асосида мобиль интернет мавжудлигини баҳоловчи Мобиль маълумотларнинг арзонлиги индексида (Mobile Data Affordability Index) Ўзбекистон 179 давлат орасида 43-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ушбу индекс сайтида маълум қилинди.

связь интернет
Фото: Алина Тулеубаева/Kazinform

Мобиль маълумотларнинг арзонлиги рейтингини аниқлаш учун муаллифлар 10 Гб дан ортиқ маълумотга эга бўлган ойлик мобиль телефон режасининг ўртача нархини ўртача иш ҳақи билан солиштирган.

МДҲ давлатларидан мобиль интернет мавжудлиги бўйича Россия 26, Ўзбекистон 43, Арманистон 55, Беларусь 61, Қозоғистон 63, Қирғизистон 90, Озарбайжон 114, Тожикистон 163-ўринни эгаллаган.

Афғонистон интернетдан фойдаланиш имконияти бўйича Тожикистонни рейтингда икки поғонага ортда қолдириб, 161-ўринни эгаллаган.

Рейтингга кўра, бутун дунё бўйлаб 10 Гб дан ортиқ маълумотларга эга мобиль телефон режасининг ўртача нархи 24,20 долларни ташкил этади, одамлар бунга ўз маошларининг 4,1 фоизини сарфлайди.

МДҲ давлатлари орасида интернет нархлари рейтингида Қирғизистон 8-ўринда (1 гигабайтнинг ўртача нархи 0,17 доллар), Россия 15-ўринда (0,25 доллар), Ўзбекистон 22-ўринда (0,30 доллар). Қозоғистон 35-ўринда (0,41 доллар), Беларусь 66-ўринда (0,67 доллар), Арманистон 88-ўринда (0,98 доллар), Озарбайжон 146-ўринда (1,76 доллар) жойлашган.

Сўнгги хабарлар