Ўзбекистон Қозоғистонга қатнайдиган автобуслар рейсини икки баравар оширади

Ўзбекистон Қозоғистонга қатнайдиган автобуслар рейсини икки баравар оширади
Фото: kstnews.kz

Ўзбекистон Қозоғистонга қатнайдиган автобуслар сонини икки баравар оширди, деб хабар беради Каzinform агентлиги мухбири.

Транспорт ва йўловчи ташишга оид масалалар муҳокама қилинган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мутасадди ташкилотларга бир қатор вазифалар юклади. Жумладан, ушбу мамлакатдан Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга автобус қатновларини икки баравар оширишга буйруқ берилди.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев келгуси йилда ҳаво ва темир йўл транспорти ҳажмини 20 фоизга ошириш зарурлигини таъкидлади. Яъни Ўзбекистон 3 та халқаро йўналиш очишни ва камида 7 та самолёт сотиб олишни режалаштирмоқда.

 

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар