Ўзбекистон Қозоғистондан 10,6 минг тонна мол гўшти импорт қилди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2026 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 359,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 72 минг тонна мол гўшти импорт қилинган.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 минг тоннага ёки 9,1 фоизга ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп мол гўшти етказиб берган давлатлар:
- Ҳиндистон – 33,9 минг тонна
- Беларусь – 19,6 минг тонна
- Қозоғистон – 10,6 минг тонна
- Покистон – 4 минг тонна
- Бошқа давлатлар – 4 минг тонна
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан қиймати 584,4 минг АҚШ долларига тенг бўлган 642,2 тонна табиий асал импорт қилинган.