Ўзбекистон китоб ўқишда юқори натижаларга эришган ҳарбийлар учун хизмат муддатини қисқартиришни таклиф қилмоқда

ASTANA. Kazinform - Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди, деб хабар беради Kazinform.

Узбекистан предлагает сократить срок службы в армии за успехи в чтении
Фото: Repost.az

Қонун лойиҳасига мувофиқ, китоб ўқиш бўйича республика танловида юқори натижаларга эришган чақирилувчилар учун муддатли ҳарбий хизмат даврини бир ойга қисқартириш таклиф этилмоқда.

Ушбу чора ҳарбий хизматчилар ўртасида китобхонликни оммалаштириш, уларнинг адабиётга бўлган қизиқишини ошириш, шунингдек, чақирилувчиларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.

Ҳужжатда учувчиларни тайёрлашга ихтисослашган олий ҳарбий таълим муассасалари, шунингдек, хорижий олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчилари билан янги шартномалар тузишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш ҳам таклиф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Сенати маҳкумларнинг китоб ўқигани учун жазони ўташ муддатини қисқартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган эди. Ҳужжатга кўра, ўқилган ҳар бир китоб учун жазони ўташ муддатини уч кунга қисқартириш назарда тутилган.