Ўзбекистон Қирғизистондаги сув тошқинидан жабр кўрганларга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, Қирғизистоннинг ҳалокатли сув тошқинидан жабр кўрган Ўш ва Боткен туманлари аҳолисига инсонпарварлик ёрдами жўнатилди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Қзбекстаннан гуманитарлық көмек
Фото: «Dunyo» ахборот агентлиги

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Dunyo агентлиги хабарига кўра, юк Боткен вилоятидаги “Қизилқия” чегара ўтказиш пунктига етказилиб, Ноокат тумани ҳокимлигига топширилган.

Гуманитар ёрдам етказган Ўзбекистон делегацияси аъзолари сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Ўз навбатида, қирғиз томони Ўзбекистон Президенти ва ўзбек халқига инсонпарварлик ёрдами ва кўмаги учун миннатдорлик билдирди.

Сўнгги хабарлар