14:04, 13 Февраль 2024 | GMT +5
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада яна бир чегара пости қурмоқда

Қурилаётган “Учқўрғон” чегара божхона пости Учқўрғон туманидаги Учқўрғон – Маданият маҳалласи “Бўстон” йўлининг 10-километрида жойлашган.
Мазкур божхона чегара постининг очилиши Наманган вилояти иқтисодиёти, логистика ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш баробарида Учқўрғон тумани аҳолиси учун ҳам катта қулайлик яратади.
Жорий йилда бошқа “Учқўрғон” ва “Кенгсой” чегара божхона постларини фойдаланишга топшириш режалаштирилган.