Ўзбекистон қарийб 3 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди

Ўзбекистон 2023 йил январь-ноябрь ойларида 2,8 миллиард долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди, деб хабар беради Kazinform ЎР Статистика агентлигига таяниб.

тўқимачилик маҳсулотлари
Фото: ЎзА

ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич умумий экспорт ҳажмининг 12,1 фоизини ташкил этган.

Экспорт қилинадиган тўқимачилик маҳсулотлари орасида тайёр тўқимачилик (41,3 фоиз) ва ип-калава (40,7 фоиз) асосий улушга тўғри келади.

Йил бошидан 626 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 63 та давлатига экспорт қилинган.

Натижада тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошди.