15:38, 06 Январь 2025 | GMT +5
Ўзбекистон қанча гилам экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йил январь-ноябрь ойларида хорижга қиймати 21,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 7 323 минг кв.м гилам экспорт қилган.
Ўзбекистон 2024 йилнинг 11 ойида энг кўп гилам экспорт қилган давлатлар:
- Озарбайжон — 2 103 минг кв.м;
- Қирғиз Республикаси — 1 991 минг кв.м;
- Афғонистон — 1 226 минг кв.м;
- Россия — 989 минг кв.м;
- Қозоғистон — 649 минг кв.м;
- Бошқа давлатлар — 365 минг кв.м.