Ўзбекистон ҳукумати йирик корхоналарни шаҳардан ташқарига кўчиради
ТASHKENT. Кazinform — Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида атроф-муҳитга зарар етказувчи корхоналар очиш тақиқланади, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

Тегишли фармон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.
Ҳужжатга кўра, 1 майдан бошлаб йирик шаҳарлар ва вилоят марказларида асбест, цемент ишлаб чиқариш, тери-кўнчилик ва паррандачилик фабрикалари, металлургия заводлари, кимё саноати корхоналарини очиш тақиқланади.
Бундан ташқари, 1 октябрга қадар Ўзбекистон ҳукумати Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоят марказларида жойлашган, атроф-муҳитга катта зарар етказувчи ва кўп миқдорда электр энергияси истеъмол қиладиган корхоналарни босқичма-босқич кўчириш режасини ишлаб чиқади.
Экология вазирлигидан маълум қилишларича, Тошкент, Нукус ва вилоятлар марказларидаги зарарли ишлаб чиқаришларнинг шаҳар ташқарисига кўчирилиши экологик вазиятни яхшилашга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда бир миллион яшил оила умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Алихан Асқар